Самарқанд вилоятида фуқаро хотинидан ўч олиш мақсадида 2 боласини бўғиб ўлдирди
17 май куни соат 03:00 атрофида Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи эркак 2 фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри Бош прокуратурага таянган ҳолда ёзади.
Таъкидланишича, 39 ёшли эркак Россияга ишлаш учун кетган турмуш ўртоғининг бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлгани акс этган видеоларни кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган. Сўнгра ундан ўч олиш мақсадида уйда ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган — 6 ва 8 ёшли ўғилларини сим билан бўғиб ўлдирган.
Эркакнинг ўзи қотиллик содир этганини туман ИИБга бориб, маълум қилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Шарҳлар