Самарқандда 19 ёшли йигит диний қўшиқлар юборгани учун 3 йилга қамалди

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида суд диний экстремизм белгилари акс этган материаллар тарқатган 19 ёшли ўсмирни 3 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради “Замон” дастури.

Йигит Телеграм каналини яратиб, у ерда бир ярим йил давомида интернетдан юклаб олинган диний қўшиқларни нашр этган. Суд ушбу материалларда экстремистик ғоялар мавжудлигини аниқлаган.

Суд жараёнида судланувчи араб тилини билмагани учун қўшиқлар мазмунини тушунмаслигини, лекин ўзи учун қизиқарли бўлгани учун қўйганини тан олди.

Суд унинг қилмишини Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (Экстремистик мазмундаги материалларни тарқатиш) билан квалификация қилиб, жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.