Болтиқбўйи давлатлари Россия билан чегараларни ҳимоя қилиш учун дронлардан “девор” яратишни режалаштирмоқда

Фото: pexels.com

Литва ҳукумати Россия билан чегарадош бошқа давлатлар билан бирга ўз чегараларини ҳимоя қилиш учун дронлардан “девор” яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Агне Билотайте Ригада Латвия, Эстония, Финляндия, Норвегия ва Польшадаги ҳамкасблари билан учрашувдан сўнг.

“Бу мутлақо янги нарса – Норвегиядан Польшагача чўзилган дрон девори. Мақсад чегараларимизни ҳимоя қилиш учун дрон ва бошқа технологиялардан фойдаланишдир, – деган у BNS агентлигига. – Бу бизга нафақат жисмоний инфратузилма, кузатув тизимлари, балки дронлар ва бошқа технологиялар орқали ҳам ўзимизни дўстона бўлмаган мамлакатларнинг провокацияларидан ҳимоя қилиш ва контрабанданинг олдини олиш имконини беради”.

Чегараларни кузатиш учун дронларни жойлаштиришдан ташқари, давлатлар дронларни тўхтата оладиган мудофаа тизимларини ҳам жойлаштиради.

“Бундай миқёсдаги тадбир ноёбдир. Дронларни кузатиш ва зарарсизлантириш кучлари шарқий қўшнимиз фаоллигини тўхтатиш ва унинг олдини олиш учун жуда муҳим”, — дейди Эстония ички ишлар вазири Лаури Ляэнеметс.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.