Самарқандда 4 йигит кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолишди
1-июн куни Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини битираётган Ш.Бобораҳимов, М.Саидалимов, О.Ўткиров ва Ж.Эшназаров сайр қилиб юришганда кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган кичкина қизчани кўриб қолишади.
«Ўқувчилардан бири дарҳол унинг ота-онасига хабар бериш учун квартира томон югурган, қолган учовлон қизалоқ осилиб қолган балкон остида қўлларини чўзиб, тирик қутқарув панжарасини ясашган. Кейин қизча пастга қулаган, йигитлар эса уни ушлаб қолишга муваффақ бўлишган», – дейилади хабарда.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев эса ўз телеграм саҳифасида уларни «Кун қаҳрамонлари» сифатида эътироф этиб, «Баракалла йигитлар» дея изоҳ қолдирган.
Шарҳлар