Самарқандда автомобиль етти ёшли болани уриб юборди
3 июль куни соат 18:00 атрофида Самарқанд вилояти “Жойи Сой” маҳалласи Уста Умар Жўрақулов кўчасида Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси 2017 йилда туғилган болани уриб юборди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беради.
Бола дўстларининг ортидан қувиб, йўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилган. Бола зудлик билан шифохонага етказилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қаршида 3 та енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, натижада бир киши ҳалок бўлгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар