Bo'limsiz

Фарғона ички ишлар бошқармасининг уч нафар ходими вазифасини бажармагани учун лавозимидан бўшатилди

Кадр видео

Фарғонада такси ҳайдовчиси ва фуқаронинг жанжали вақтида етказиладиган зарарни олдини ола билмаган ИИБ ходимлари ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

2 август куни ижтимоий тармоқларда эркак киши Сobalt автомобилини бир неча марта ғишт билан уриб, ёш ҳайдовчига етиб олишга уринаётгани акс этган видео тарқалди. Видеода патруль-пост ходимлари унинг орқасидан юрганини, бироқ ўткинчи фуқаролардан фарқли равишда уни тўхтатиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганини кўриш мумкин.

Ички ишлар бошқармаси воқеа 1 август куни содир бўлганини. Такси чақирган фуқаро 21 ёшли ҳайдовчининг телефони ўчирилганидан ғазабланганини маълум қилади.

“Мени кечиринглар, қизишиб кетибман”, – деган  жанжал қилган фуқаро ва бошқа бундай қилмасликни ваъда берган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» банди – такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган безорилик айби билан жиноят иши қўзғатилган. Бунинг учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган. У Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ҳибсга олинган.

Ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ички текширув белгиланди. Текширув якунига кўра ППХ отрядининг икки нафар ходими ва гуруҳ командири ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. ППХ батальони командирига ҳайфсан эълон қилинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.