Самарқандда фирибгарлар банк ходимининг картасидан 500 миллион сўм ўғирлашди

Фото: Ura.ru

Самарқандда фирибгарлар банк ходимининг картасидан 500 миллион сўм пулни ўғирлашган, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Аниқлик киритилишича, жабрланувчининг телефонига йирик ютуқ ҳақида хабар келган. У банк картаси маълумотларини ва операцияни тасдиқлаш учун олинган кодни киритган. Шундан сўнг, банк ходими кртасидаги пуллар йўқолиб қолган.

Департаментнинг таъкидлашича, фирибгарлар пулларни онлайн ўйинларга сарфлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.