Самарқандда икки мактаб ўқувчи қизлари оммавий жанжал уюштирди
25 апрель куни соат 16:30 ларда Булунғур тумани марказида жойлашган “Диёр” спорт мажмуаси майдонида Булунғур туман ХТБга қарашли 22 ҳамда 23-сонли умумтаълим мактабларининг 8-синфида таҳсил олаётган ўқувчи қизларнинг бир-бирларига нисбатан турли ҳақоратли сўзлар айтганлиги натижасида жанжалли ҳолат юзага келган.
Самарқанд вилояти ИИБ ушбу ҳолатга изоҳ бериб, жанжал Булунғур тумани ИИБ томонидан расмийлаштирилганини, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини қайд этади.
Текширув якунларига кўра ушбу ҳолат мактабларнинг жамоаси ҳамда ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниши белгиланган.
Улашиш:
Шарҳлар