Самарқандда истеъмолга яроқсиз 334 млн сўмлик алкогол маҳсулотлари аниқланди
Самарқанд вилоятидаги 3 та савдо дўконидан 10 202 дона истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақида вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Пайариқ ва Нарпай туманида “М.Б.”, «Й.С» ва “И.” МЧЖларга қарашли савдо дўконлари сотувчилари харидорларга қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотларини сотаётган вақтларида ушланиб, ушбу савдо дўконларидан умумий баҳоси 334 млн сўмлик турли номдаги жами 10 202 дона истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар