Самарқандда туристларга нисбатан куч ишлатган икки нафар ИИБ ходими ишдан бўшатилди
Самарқандда қозоғистонлик сайёҳларга куч ишлатган икки нафар ички ишлар ходими ишдан бўшатилди. Прокуратура уларга нисбатан жиноий иш қўзғатди (ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш), – деб ёзади Samcity нашри.
Эслатиб ўтамиз, 20 майдан 21 майга ўтар кечаси тунги вақтда хизмат кўрсатишга жалб этилган Самарқанд шаҳар ИИБ патрул-пост хизмати ходимлари Мирзо Улуғбек кўчасида туристларнинг шахсини текшириш жараёнида меъёрларни қўпол равишда бузган эди. Улар ўз мансаб мавқеини ва ваколатларини суиистеъмол қилиб, махсус техник воситалардан (электр шокерлари) фойдаланган.
Шундан сўнг Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятни назоратда ушлаб турганини билдирганди.
Улашиш:
Шарҳлар