“Биз вазиятни назоратга олганмиз” – Қозоғистон ТИВ электрошокер қўлланилган туристлар билан боғлиқ вазият ҳақида

Источник: Казинформ

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияров Ўзбекистонда қозоғистонлик сайёҳлар билан содир бўлган воқеага изоҳ берди, дея хабар беради Казинформ.

“Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятга аниқлик киритиш учун хат  билан мурожаат қилди. Биз фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз”, – дейди Айбек Смадияров.

Унинг сўзларига кўра, идора видеони ўрганган. “Таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари томонидан фуқароларимизга нисбатан электрошокер қўллагани акс этган видеога изоҳларда Ўзбекистон жамиятининг ўзи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хатти-ҳаракатларини қоралаётганини кўриш мумкин. Шунга қарамай, биз вазиятни назоратга олганмиз”, – дейди ТИВ вакили.

“У ерда ички текширув бошланган, ходимлар ишдан четлатилди. Биз бунга аралашмасликка ҳаракат қиламиз ва фақат фуқароларимизнинг ҳимояланиш қисмини назорат қиламиз”, — дея хулоса қилади Смадияров.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.