Самарқандда жамоат транспортининг тарифлари оширилмоқда

Фото: wikipedia

8 сентябрдан бошлаб Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортида (автобус, электр автобус ва трамвай) йўл ҳақи нақд ва банк картаси орқали тўлашда 1400 сўмдан 2000 сўмга оширилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг 6 сентябрдаги қарорида сўз боради.

Транспорт картаси билан тўлаганда йўл ҳақи 1600 сўмни ташкил қилади. Мослашувчан тарифлар жорий этилган бўлиб, уларда соатига ўтказмалар сонига қараб чегирмалардан фойдаланиш назарда тутилган. Масалан, транспорт картасидаги йўл ҳақи 1600 сўм бўлса, автобусда бир соат ичида икки марта транспорт алмаштириш 400 сўмни ташкил қилади, учинчи ва кейинги алмаштиришлар эса бепул бўлади. Агар учинчи алмаштирилган транспорт трамвай бўлса, унда йўл ҳақи 1000 сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, йўловчилар қиймати 6000 сўмлик чексиз кунлик тарифлардан  (автобус+электр автобус), шунингдек, 5, 7, 10 ва бошқа кунлар учун мўлжалланган тарифлардан фойдаланиши мумкин.

Пенсионерлар, ногиронлар ва талабалар учун транспортда юриш имтиёзлари 50% миқдорида тақдим этилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.