Самарқанд вилоятидаги ҳудудлар кучли ёмғир оқибатида сув остида қолди

Фото: кадр из видео

20 апрель куни Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида ёмғир сувлари тўпланиб қолиш ҳолатлари кузатилди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ушбу ҳолатлар юзасидан изоҳ берди.

“Ургут тумани ҳудудларида қисқа вақт ичида кўп миқдордаги ёмғир ёғиши ва ёмғир сувлари йиғилиб, сув ўтказиш тизимига сиғмасдан тошиб чиқиши ҳолати кузатилди”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу ҳодисалардан фуқароларнинг жабрланиш ва биноларга талафот этиш ҳолатлари бўйича маълумотлар келиб тушмаган.

Ҳозирда ФВБ, ИИБ, ҳокимлик ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.

Фуқаролардан шу кунларда ёғингарчилик кўп бўлишини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик чораларини кўриб, яшаш хонадонлар ва кўча ҳамда дала ҳовлиларда жойлашган ички сув ариқларини тозалаш сўралди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.