«Азамат» аслида «ёлғончи» бўлиб чиқди ёҳуд ООО «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ»нинг бир қарздорининг тарихи

«Азамат» аслида «ёлғончи» бўлиб чиқди ёҳуд ООО «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ»нинг бир қарздорининг тарихи

Ўзбекистонлик ватанидаги бутун мол-мулкидан жудо бўлишдан бир қадамда эди. Қарзини қариндошлари ёрдамида тўлаб берди, лекин бу одамга беш йил давомида Россияга йул беркитилиб қўйилган.

Халқимизда бир гап бор: «Карзингни билмоқ даркор: кимга, нима, қанча, нима учун ва қачон». Бугунги ҳикоямиз қахрамони бу гапдан беҳабарга ухшайди.
Тошкент вилоятининг кичкина бир шаҳарчасида истиқомат қилиб юрган Нурмат (ҳикоядаги барча исмлар узгартилган) 2012 йилда Россияга келди. Бир йил ғишт терувчи бўлиб ишладида уйга қайтмоқчи бўлди.

Лекин уйга қуруқ, пулсиз қайтишга бети чидамади, хамма ишлаб топган пулини эса ишлатиб юборган эди, хатто ортга қайтиш учун чипта олишга ҳам пули йўқ эди. Нима қилиш мумкин? Вазиятдан енгил чиқиш йўлини оғайнилари ўргатди – ООО «МФО МОЛ.БУЛАК.РУ»дан (кейин « Мол Булак Компанияси» деб юритилади) кредит олиш керак. Бу фикр Нурматга завқли бўлиб туюлди ва маъқул келди. Пулни олиб ватанига жўнаб кетади. Қарзни қайтариш унинг фикрига келмас эди ҳам.
 
Олдинига бари зўр бўлиб туюлди – займ олиш «режаси» муваффақиятли якунланди. Нурмат кредиторларни усталик билан алдаганидан қувониб, чўнтакларини пулга тўлатиб, уйига зўр кайфиятда қайтиб келди. Бўлмасачи – ахир қайтаришни мақсад қилмасдан қарз олган одам ғирт ёлғончи-ку. Албатта унинг бу қилмишларидан беҳабар маҳалла аҳли ва қариндошлари кўзида Нурмат оғир меҳнат билан пул топган азамат йигит эди.
 
Лекин олдинги хафтада Нурматнинг уйига суд ижрочилари келиб, ижро варақасини кўрсатиб бутун мол-мулкини рўйхатини тузишга киришганда унинг «ҳалол инсон» ниқоби бир зумдаёқ пучга чиқди.
 
Дарвозасини олдига келиб тўхтаган хизмат автомашинаси, маҳалла раиси, посбон келишгани қўшниларининг эътиборини жалб этди. Нима сабабдан шундай амалдорлар улар осойишта ва обрўли хисобланган ҳамқишлоғининг уйига келишган экан? Суд ижрочиси участка нозири билан биргаликда Нурматнинг уйига халқаро суд қўзғатган қарзни ундириш тўғрисидаги ишни ижро этиш мақсадида келишган бўлиб чиқди.  Нурмат саросимага тушиб, эсанкираб қолган, атрофидаги қўшниларининг пичир-пичирлашлари,  уларнинг маломатли гаплари унга оғир ботар эди. Уларнинг кўзида у бир зумдаёқ «азаматдан»  «ёлғончига» айланиб қолди ахир.
 
Кредит компаниясини алдагани шундай тус олишини Нурмат ҳатто тассавур ҳам қилмаган эди. У қачондир олган кредитини унутаёзган ҳам эди. Эшигини суд ижрочиси қоқмагунга қадар, олинган қарзни қайтармай ва шу учун жазога тортилмай гумдон бўлишга йул қўймайдиган ҳалқаро битим, шартнома, конвенциялар борлигидан Нурмат беҳабар эди.
 
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам аъзо бўлган Минск  конвенциясига мувофиқ МДҲ давлатлари бир-бирининг суд қарорларини ўз ҳудудларида бажаришга келишганлар, бу эса нафақат қарздорларни қидириб топишга, балки қўшни давлатда бошқа қонунни бузиб, қочиб, ўз давлатида жавобгарликдан қутулишга интилган барча турдаги жиноятчиларни қўлга тушуришда катта кўмак бўлмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ашаддий қарздорларни нафақат топишади, балки РФ ФМХ «қора рўйхатига» киритиб қўйишади.

Нурматнинг қарзи нисбатан катта эмас экан, қариндошлари ҳам анча ёрдам беришди. Нурмат шу жойни узидаёқ, участка нозири, посбон ва маҳалла қумитаси оқсоқоли гувоҳлигида қарзини узди. Суд ижрочилари ва участка нозири Нурматнинг мол-мулкини тегишмади ва унинг оиласига қолдириб кетишди. Албатта, Нурмат мулкини сақлаб қолди ва энди Мол Булоқ компаниясининг унга даъвоси йўқ. Лекин Нурматга нисбатан суд қарори билан ижро жараёни очилганлиги сабабли унга беш йил давомида Россия ҳудудига кириш маън этилган.
 
«Бу ноҳуш хабар бутун маҳаллага ёилиб кетди, уятга қолдим. Вақтида тўлаш мумкин эди-ку. Шунча йил ўтиб кетди, унутишган бўлса керак деб ўйлаган эдим. Афсус, ундай эмас экан. Мен томонимдан бу ғирт аҳмоқлик бўлди. Шу туфайли унча катта бўлмаган қарзим учун энди мен беш йил давомида Россияда пул ишлаш имкониятидан маҳрум бўлдим. Менинг бошдан кечирганларим бошқа қарздорларга сабоқ бўлсин деб шу интервьюга розилик бердим»- деди, ачиниб, Нурмат.

Бугунги кунга қадар «МФО Мол.Булак.ру» ташаббуси билан 1200 кишига нисбатан Россия Федерацияси ҳудудига киришни маън этувчи суд қарорлари қабул этилган. Бу одамлар келгуси беш йил давомида Россия ҳудудига кира олмайдилар. Таъқиқлов 15.08.1996 йилдаги, 114-ФЗ рақамли «Россия Федерациясиясидан чиқиш ва Россия Федерацисига кириш» ҳамда 02.10.2007 йилдаги 229-ФЗ рақамли «Ижро процесси тартиби» тўғрисидаги («Об исполнительном производстве») Федерал қонунлар асосида қўйилган.

Нурматнинг бошқа икки ҳамюрти Россияда ишлашни режелаштирганлари учун «Мол.Булак.ру»га мурожаат қилиб хамма муаммолари тўғрисида очиқ-ойдин сўзлаб беришди. Уларга қулоқ тутишди ва ёрдам қўлини чўзишди – компания, мураккаб аҳволга тушиб қолган ва шу сабали вақтида қарзни узолмай қолган кўп сонли қарздорларнинг илтимосларига кўра ўтказилаетган «Дари добро» (Яхшиликни совға қил) акцияси доирасида барча қўшилган жарима ва пеня пулларини кечириб, қарзни қолган қисмининг фоиз ставкаларини қайта кўриб чиқди.

Anhor.uz «Мол.Булак.ру», унинг фаолияти ва қарздорларга нисбатан тутган сиёсати тўғрисида ҳамда қарзни қайтаришга йўналтирилган «Дарить добро» («Яхшиликни совға қил») акцияси, компаниянинг қарзни узиш учун берадиган катта ёрдами туғрисида ҳам ёзган эди.

Нурматнинг тариҳини изоҳлаб Мўл Булоқнинг қидирув ва мажбурий ундириш департаментинг бошлиғи Яна Скокова қарздор хатто Россиядан чиқиб ватанига қайтган холда ҳам қарзни қайтаришига тўғри келади деди. Ушбу ҳолат давлатлараро битимларида мустаҳкамланган. «Пул қайтаришни чўзиб, қарздор фақат ўз ҳолатини оғирлаштиради, қарз миқдорини шартномада кўзда тутилган жарима санкциялар орқали кўпайтиради, бунга қўшимча барча суд  харажатлари ҳам унинг бўйнига қўшимча молиявий юк бўлиб тушади», – деб таъкидлади Яна Скокова.

Микрокредит олиш тўғрисидаги шартнома тузишдан илгари барча мижозлар қарзни қайтариш муддатини кечиктиргандан келиб чиқадиган турли салбий оқибатлар тўғрисида огоҳлантирилади ва тўловларни ўз вақтида, имкон бўлса муддатдан олдинроқ ўтказиш улардан илтимос қилинади.

Агар мижозлар мураккаб вазиятга тушиб қолиб, қарзни қайтариш муддати узрли сабабларга кўра бузилган бўлса 2015 йилнинг 31 декабригача
«Мол.Булак.ру» компанияси «Дари добро» акцияси доирасида барча жарима санкциялари асосида қўшилган пулларни ҳисобдан чиқариб ташлашга, унга қўшимча қарзнинг қолган қисмига фоиз ставкаларини ҳам қайта кўриб чиқишга тайёр.

Лекин 2016 йилнинг январ ойида компания берган ушбу имкониятдан фойдаланиб, қарзларини узишни бошламаган барча қарздорларга нисбатан ижро жараёнларини кўзғатади. Чоралар қўлланилади ва қарздорларга қарши улар фуқаровий ва жиноий ҳуқуқ нормаларини бузганлиги сабабли РФ ФМХ органлари Россия Федерация ҳудудига киришларини ва ундан чиқиб кетишни суд қарорлари асосида таъқиқлаб қўяди.

Кейин эса компания халқаро битимлар, жумладан фуқаровий, оилавий ва жиноий ишлар доирасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва алоқаларни кўзда тутган Минск Конвенцияси асосида ашаддий қарздорларнинг қидирув материалларини Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ИИВ ва Прокуратура органларига юборади ва қарзни ундирув хужжатларини қарздор фуқаро бўлган давлатнинг адлия органларига топширади. Шунда Нурматнинг ходисаси шундай ишларнинг биттаси бўлиб қолади, ҳалос…

Муҳарририятдан: Россияга пул ишлашга чиқиб кетаётган фуқароларнинг ўртача ҳуқуқий саводлилиги паст бўлиб қолмоқда. Нурматнинг воқеаси оддий, лекин Россия ҳудудида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сонини хисобга олсак, унинг вазиятига тушиб қолганлар сони кам бўлмаслиги мумкин.

Anhor.uz муҳарририяти Мўл Булоқ бошқаруви билан бевосита алоқа ўрнатган ва бизларнинг фуқароларимизга Компаниянинг Бош идораси билан боғланишларига кумаклашмоқда.

Шундай қилиб биз унлаб ватандошларимизга кумаклашишга муваффақ бўлдик. Компаниянинг розилиги билан уларнинг Россиядаги бепул фавқулодда хизматиниг рақамини – 8-800-555-71-71 эълон қиляпмиз.

Ушбу телефон рақами орқали бевосита алоқа ўрнатиб ҳар қайси қарздор масалани ечишга киришиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.