Самбочилар жаҳон кубогида 3-ўринни эгаллади

Фото: уза.уз

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича 11 мамлакатнинг 200 дан зиёд самбочиси иштирок этган катталар ўртасидаги жаҳон кубоги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 10 та медални қўлга киритган.

Жаҳон кубогининг илк кунида 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиққан терма жамоа аъзолари сўнгги кунги беллашувларда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовар бўлган.

Мусобақанинг сўнгги кунги беллашувларида терма жамоа аъзоларидан Озодбек Муродов олтин, Мусохон Зиядинов ва Соҳибжон Ҳасанбоев кумуш, Исломжон Олимжонов бронза медалларига эга чиққан.

Умум жамоа ҳисобида Халқаро самбо федерацияси байроғи остида жаҳон кубогида иштирок этган Россия терма жамоаси 1-ўринни, украиналиклар 2-ўринни, умумий ҳисобда 1 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш борасида нуфузли мусобақани 3-ўринда якунлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.