Янги Тошкентдаги кўчалардан бири Санкт-Петербург деб номланади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашув чоғида Тошкентдаги кўчалардан бирига Россиянинг маданий пойтахти номини бериш қарори билан бўлишди.
Россия президенти ушбу кўча Ўзбекистон пойтахтининг янги туманидаги энг чиройлиси бўлишини айтди.
Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббусига ўз муносабатини билдирди.
“Бундай қарор — шаҳримиз учун катта шараф ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент шаҳри билан яқин, дўстона алоқаларимиз тимсолидир. Ўзбекистон билан шериклик Петербургнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги бош мақсадларидан бири бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда”, — дея таъкидлади шаҳар раҳбари.
Улашиш:
Шарҳлар