Санкт-Петербургда Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирувда бўлган фирибгар қўлга олинди
2021 йилнинг ёзида жиноятчи Telegram тармоғида гуруҳ тузиб, унинг иштирокчиларини икки баравар кўпроқ даромад олишга қизиқтириб, фирибгарлик йўли билан уларни пластик картага пул ўтказишга кўндиради. Ваъдасини бажармаган фирибгар, ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб олиб, қочиб кетган, деб хабар бермоқда ИИВ.
Жорий йилнинг июль ойида жиноятчи Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
Ахборот таъминоти ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарнинг яширинган жойи аниқланиб, тез орада Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди.
Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюросига кўра, жиноятчи ҳозирда муносиб жазога тортилиши учун судга топшириш мақсадида Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.
Шарҳлар