Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулотда қўнди
Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнишни амалга оширди, деб хабар бермоқда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати.
«Qanot Sharq маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашган. Шу сабабли самолёт Ақтўбе вилояти (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлан», – дейилади хабарда.
Экипаж борт олдига тез ёрдам машинасининг келишини сўраган. Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:48 да Ақтўбега қўнган. У яқин вақт ичида Самарқанд аэропортига учиб кетиши режалаштирилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар