Ўзбекистонда одамлар нималар билан машғул?

Ўзбекистонда одамлар нималар билан машғул?

“Gelikon Media Group” компанияси Ўзбекистонда одамлар банд бўлган соҳалар тўғрисидаги инфографикани тайёрлади.  
 
2014 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда 30 492 800 киши истиқомат қилмоқда, улардан 15 ёшгача бўлган фуқаролар аҳолининг 30% ни ташкил этади. Ёши 65 дан ошган катта авлод вакиллари эса аҳолининг 10% ёки 3 090 800 кишини ташкил этмоқда.
 
Аҳолининг асосий қисми 16-64 ёшдаги меҳнатга лаёқатли фуқаролардан иборат – бу аҳолининг 60% ни ташкил этади. Расмий статистика маълумотларига кўра, мамлакатда ишсизлар сони 639,7 минг кишини ёки фаол аҳолининг 4,9% ни ташкил этади.
 
(Изоҳ: меҳнат биржасида иш излаётган сифатида расман қайд этилган фуқаролар ишсиз ҳисобланади). 
 
2013 йил якунлари бўйича иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолининг умумий сони жами 13 163 000 кишини ташкил этди.
 
Фаол аҳолининг катта қисми қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатмоқда – бу 1615,3 минг киши ёки фаол аҳолининг 27%дир, ундан кейин саноат соҳалари келади – бу ерда аҳолининг 13% меҳнат қилмоқда, таълим ва маданият соҳасида эса 14% аҳоли ишламоқда.
 
Иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг 77% кичик бизнес соҳасида меҳнат қилиши аниқланди – бу 9604,0 минг киши. Шунингдек тадбиркорлик субъектларининг катта қисми қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасида ишламоқда.
 
2013 йилда Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ЯИМ умумий ҳажмининг 55,8 фоизи ишлаб чиқарилган.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.