Тошкентдаги савдо марказида юз берган жанжал бўйича текширув олиб борилмоқда
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 4 июль куни тахминан соат 19:30 ларда Чилонзор туманидаги савдо марказларининг бирида, олдиндан таниш бўлган 2004 йилда туғилган А.О. ва 1990 йилда туғилган Ф.У. қарз масаласида тортишиб ўзаро жанжаллашиб кетган, уларнинг жанжалига 2007 йилда туғилган Ф.О. аралашиб, бир-бирини қўл ва оёқлари билан урган. Зудлик билан воқеа жойига етиб келган ППХ ходимлари томонидан жанжал тўхтатилган. Тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.
Шарҳлар