ЕТТБ экспортчилар ва импортчиларни қўллаб-қувватлаш учун 150 млн доллар ажратди

ЕТТБ экспортчилар ва импортчиларни қўллаб-қувватлаш учун 150 млн доллар ажратди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Савдо ривожига кўмаклашиш дастури доирасида Асакабанк, Ипотека банк ва Ўзсаноатқурилишбанкка 150 млн АҚШ долларига яқин маблағ ажратмоқда. Ушбу маблағлар ўзбек экспортчилари ва импортчиларига савдо амалиётлари ва етказиб бериш тизимидаги узилишларни юмшатишга ёрдам бериш учун ишлатилади. Бу ҳақда ЕТТБ ўз коммюникесида хабар беради.

Маблағлар қуйидаги тарзда тақсимланади: 60 млн АҚШ доллари – Асакабанкка, 30 млн АҚШ доллари – Ипотекабанкка ва 60 млн АҚШ доллари – Ўзсаноатқурилишбанкка.

«Ушбу молиявий муассасалар ЕТТБнинг азалий мижозлари ҳисобланади. Улар биргаликда бутун мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ филиални бошқаради ва ўнг минглаб маҳаллий корхоналарга хизматлар тақдим этади. Банклар маҳаллий фирмаларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини рағбатлантириш учун яхши имкониятларга эга, бу эса миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун жуда зарур», – дея қайд этади банкнинг матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.