7 ойда Ўзбекистонга 4,2 млн сайёҳ ташриф буюрган
2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 4 242,9 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ёки 15,3% га ошган.
Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғиз Республикаси – 1 244,9 минг нафар;
- Тожикистон – 1 240,9 минг нафар;
- Қозоғистон – 845,8 минг нафар;
- Россия – 442,1 минг нафар;
- Туркманистон – 83,7 минг нафар;
- Туркия – 62 минг нафар;
- Хитой – 35,5 минг нафар;
- Ҳиндистон – 33,3 минг нафар;
- Жанубий Корея – 23,9 минг нафар;
- Италия – 19,5 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 211,2 минг нафар.
Улашиш:
Шарҳлар