Сенат аъзолари 7-12 ноябрь кунлари сайланади

Фото: senat.uz

Жорий йилнинг 7-12 ноябрь кунлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари – Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларининг Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари танловига кўра қўшма мажлислари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг шанба кунги йиғилиши якунлари бўйича Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди.

Сайлов кодексига мувофиқ, Сенат (парламент юқори палатаси, ҳудудий вакиллик палатаси) аъзолари сайлови Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловидан кейин бир ойдан кечиктирмай ўтказилади. Сенат аъзолари ушбу органлар депутатлари орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

27-октабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайлови бўлиб ўтди. Парламент қуйи палатасига сайловлар биринчи марта аралаш (мажорий-пропорционал) тизимда ўтказилди. Палатада 150 нафар депутат бор – 75 нафари бир мандатли сайлов округларидан мажоритар тизимда (номзод учун овоз бериш) ва 75 нафари пропорционал тизимда, яъни сиёсий партияларга (партия рўйхатлари) берилган овозлар асосида сайланади.

Агар илгари Сенатда 100 нафар аъзо бўлган бўлса, ўтган йили янгиланган Конституцияга кўра, энди сенаторлар сони 65 нафарни ташкил этади. Улар тенг миқдорда – 4 нафар (илгари – 6 нафар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланади. Сенатнинг яна 9 нафар аъзоси (илгари 16 нафар) фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш ва давлат ва жамият фаолиятининг бошқа соҳаларида катта амалий тажрибага эга ва алоҳида хизматлари бўлган энг обрўли фуқаролар орасидан Президент томонидан тайинланади.

Сенат аъзолари, шунингдек, Қонунчилик палатаси депутатларининг ваколат муддати беш йил.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.