Сенаторлар Солиқ кодексига тузатишлар тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Унда 26 август куни Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлисини чақириш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати хабар беради.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Хусусан, уларнинг орасида қуйидаги қонунлар ҳам бор:
- «Суғурта фаолияти тўғрисида»,
- «Қишлоқ хўжалик кооперативи тўғриисда»,
- «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимларининг Кунини белгилаш тўғрисида»,
- «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
- «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»,
- «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»
Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш кўзда тутилган.
Улашиш:
Шарҳлар