Сергели тумани ҳокими портлаш юз берган омбор ижарага берилганини маълум қилди

Фото: правительство Узбекистана

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг айтишича, бугун эрталаб портлаш содир бўлган омбор Inter Logistics қўшма корхонасига тегишли бўлиб, 2005 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда «Газета.уз» ёзади.

“Дастлабки маълумотларга кўра, омборхоналар ижарага олинган. Тергов натижасида омборлар кимга ижарага берилгани ва уларда нималар сақлангани ҳақида батафсил маълумот берилади. Умумий маълумот: 18 гектар майдондаги омборлардан бирида портлаш содир бўлди”, — дейди Сергели тумани раҳбари.

Ҳозирда хонадонларида яшай олмайдиган аҳоли учун озиқ-овқат ва тиббий ёрдам олишлари мумкин бўлган 10 та жойда чодирлар ўрнатилди.

Ҳоким блогерлар ва фуқаролардан “ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотларни тарқатмаслик, аҳолини чалғитмаслик”ни сўради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.