Сергели туманидаги омборхоналардан бирида кучли чақнаш содир бўлди

Фото: Соцсети

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани «Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар беряпти.

Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва  3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ҳозирда  ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича ҳозирча маълумот келиб тушмади.

«ФВВ ходимлари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган. ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда. Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, тегишли ташкилотлар ходимлари иш олиб бормоқда. Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.