Собиқ севгилисининг яланғоч расмларини тарқатиб юборган “йигитча” қўлга олинди
Бухоро вилоятида яшовчи (аёл) Я.Ш. мурожаат қилиб, ўзининг уятли фото ҳамда видео тасвирлари номаълум шахс томонидан телеграм мессенжерида тарқатиб юборганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи Р.Р. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи Р.Р., жабрланувчи Я.Ш. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган ва унинг турли беҳаё фотосуратларини телеграм мессенжери орқали қўлга киритиб, унинг қариндошларига тарқатиб юборганю.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 141/3-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 141/3-моддаси 2-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар