Бу йил Ўзбекистон олий ўқув юртларида контракт нархи ошмайди

Бу йил Ўзбекистон олий ўқув юртларида контракт нархи ошмайди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мамлакат олий ўқув юртларида бу йил контрактлар нархи оширилмаслигини эълон қилди.

Яқинда Ўзбекистонда тез орада олий ўқув юртларида шартнома пули оширилиши ҳақида гап-сўзлар тарқала бошлаган эди. Аммо Олий таълим вазирлиги бу миш-мишларга раддия берди, деб ёзади Спутник нашри Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таянган ҳолда.

“2017-2018 йилларда олий ўқув юртларида (бакалавриат, магистратура) ўқиш учун тўлов-контракт миқдори 2016-2017 йиллардагидек бўлади”,- дея қайд этилади Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорида.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда бакалавриат ва магистратура босқичига талабаларни қабул қилишнинг янги тартиблари белгиланган.
 
Сал олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори қабул қилинган эди.
 
Шунингдек қарорда абитуриентларни тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишининг тартибига ойдинлик киритилган бўлиб, унга кўра кўпчилик абитуриентларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.