Шўртан нефть қазиб чиқариш корхонасида содир бўлган ёнғинда бир ишчи ҳалок бўлди

Фото с сайта Daryo.uz

Ғузор туманидаги нефть-газ тармоғи корхонасида содир бўлган ёнғин тафсилотлари маълум бўлди. Бугун, 1 июль куни соат 13:05 да Қоракўл маҳалласи ҳудудида жойлашган Шўртан нефть қазиб чиқариш бошқармасининг пропан-бутан аралашмасини ишлаб чиқариш бўйича цехида ёнғир содир бўлган. Бу ҳақда «Новости Кашкадарьи» нашри ФВВга таянган ҳолда ёзади.

Воқеа жойига 10 та ўт ўчириш-қутқариш бригадаси етиб келиб, оловни тезда ўчирган.

Ёнғин натижасида шу ерда ишлайдиган ишчи ҳалок бўлган,  корхонанинг яна иккита ишчиси енгил жароҳат олган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жўнатиб юборилган.

Айни пайтда ёнғин ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.