ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга ошириш имкониятини муҳокама қилмоқда
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар ҳисоб-китобларни миллий валюталарда, жумладан, SWIFT ўрнига миллий молиявий хабар алмашиш тизимларидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Банклараро бирлашма доирасида иштирокчилар икки томонлама клирингни ташкил этиш масаласини ҳам фақат қарши импорт ва экспорт ҳажмида кўриб чиқмоқдалар. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри ёзади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Банклараро бирлашмаси доирасида (бирлашма таркибига Россия, Қозоғистон, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Покистон ва Ҳиндистондан саккизта ривожланиш молиялаштириш институтлари киради), давлатлар ўртасида миллий валюталарда ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва корреспондентлик муносабатларини ривожлантириш муҳокама қилинмоқда, – дейди РФ ТИБ катта банкири Сергей Сторчак бирлашманинг Ўзбекистондаги йиғилишидан сўнг.
Ташкилот доирасида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валюталар улушини ошириш бўйича “йўл харитаси” тайёрланмоқда – унинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида қабул қилиниши кутилмоқда. Ҳужжат рамкали бўлади: аниқ чора-тадбирлар ишчи гуруҳлар даражасида муҳокама қилинади.
Мамлакатлар, шунингдек, ўзаро ҳисоб-китобларда кўп томонлама ва икки томонлама клирингни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишмоқда – дастлабки босқичда бу икки мамлакат товар айланмасининг фақат қарши савдо оқимлари билан қопланадиган қисмига таъсир қилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, мусбат сальдо бўйича амалиётлар эса, аввалгидай захира валюталарида олиб боришда давом этади, – дея тушунтиради жаноб Сторчак. Ўзаро ҳисоб-китобларда клиринг амалиёти ривожланиб боришига қараб, ёндашувларга тузатиш киритилиши мумкин, дея қайд этади у.
Бундай ҳисоб-китоблар учун SWIFT тизимидан фойдаланиш шарт эмас, унинг ўрнига миллий молиявий хабарлар тизимларидан фойдаланиш мумкин (ҳозирда ташқи савдо айланмаси асосан АҚШ долларида амалга оширилади), лекин ҳар икки давлат экспортчилари ва импортчилари миллий валюталарда операцияларни амалга оширишга тайёр бўлишлари керак.
Учрашувда иккиламчи санкциялар масаласи муҳокама қилинмади, бироқ томонлар бирлашма бўйича ҳамкорларнинг тижорий манфаатларига хавф туғдирмаслигидан келиб чиқади, дея қўшимча қилади Сергей Сторчак. – Санкциялар хавфи пайдо бўлса, операциялар амалга оширилмайди.
Шарҳлар