Шаҳрисабзда қизни ўзига турмушга чиқишга мажбурлаган йигит 10 суткага қамалди
Икки ҳафта олдин олий ўқув юртларидан бирининг 1-босқич талабаси 18 ёшли M.M. Болалар омбудсманига мурожаат қилиб, таниши O.Б. унинг ўқишга бўлган иштиёқини била туриб, ўзига турмушга чиқишга рози бўлиши учун унга руҳий босим ўтказаётганини билдирганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўқувчига ҳимоя ордери чиқарган.
Бироқ, 29 январь куни қиз яна болалар омбудсманига мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, O.Б.га тегишли ордер берилганига қарамай, унга нисбатан тазйиқ ва руҳий босим ўтказишда давом этмоқда.
Шу муносабат билан 30 январь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди қарор чиқарди, унга кўра O.Б. ҳимоя қилиш буйруғи талабларини бажармаганлиги учун 10 суткалик маъмурий қамоққа олинган.
Шарҳлар