Назоратсиз қолган бизнес

Фото: Мила Аксёнова

Анҳор канали қирғоғида кабоб қўрларидан чиққан тутунлар булутдай осилиб, ҳавони заҳарлашда ва оқаётган каналнинг экотизимини бузишда давом этмоқда. Ҳавони заҳарлаётган тутундан ташқари, каналга пластик бутилкалар ва бошқа ахлатлар ҳам ташланади.

2022 йил октябрь ойида Anhor.uz  таҳририяти Анҳор канали қирғоғидаги ноқонуний овқатланиш муассасалари ҳақида ёзган эди. Соҳилдаги вазият ҳозиргача ўзгармаган. Анҳор бўйлаб пластик қолдиқлар сузмоқда, тутун булутлари ҳамон канал устида сузиб юрибди, учта умумий овқатланиш шохобчаси сувдан ўн метрдан камроқ масофада жойлашгани Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил октябрь ойидаги 981-сонли қарорига зиддир.

Ресторанлардан ташқари, қонун нормаларига зид бўлган қайиқ аттракциони пайдо бўлган:

Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар ва қуримайдиган сув оқимларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида, шунингдек, суви маиший ва ичимлик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган каналларда қуйидагилар тақиқланади:

– ҳар қандай турдаги доимий ва вақтинчалик бино ва иншоотларни, шу жумладан молхоналар, омборлар, ҳожатхоналар ва бошқаларни қуриш (гидротехника иншоотларини қуришдан ташқари);

– ушбу мақсадлар учун махсус ажратилган ҳудудлардан ташқарида чодир лагерлари ва қайиқ паркларини ташкил этиш тақиқланади – 2022 йил материалидан.

2022 йилда таҳририят Тошкент шаҳар ҳокимлигига сўров юборган эди. Мурожаат Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига юборилди.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг маълумотларига кўра, умумий овқатланиш корхоналари чиқиндини Анҳор каналига эмас, балки канализацияга қуяди. Бироқ Anhor.uz таҳририяти сўровига яна икки ташкилотнинг жавоблари эътиборни тортди. Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қаҳвахона ва ресторанлар қурилиши улар билан мувофиқлаштирилмагани ҳақида маълум қилган эди”, деб ёзгандик ўшанда.

2023 йил июль ойида Anhor.uz яна Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига сўровлар юборди.

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология назорати маркази Анҳор канали бўйидаги умумий овқатланиш шохобчалари фаолиятини назорат қилмаслигини маълум қилди:

“Президентнинг бир қатор қарор ва фармойишлари асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ва назорат қилиш, жумладан, Анҳор ва Бўзсув каналлари бўйида жойлашган умумий овқатланиш корхоналари тадбиркорлик субъекти бўлганлиги сабабли улар фаолиятини текшириш ва назорат қилиш бекор қилинганини инобатга олиб, Санитария-эпидемиология қўмитасининг туман бўлими томонидан назорат амалга оширилмайди”, — дейилади жавобда.

Бироқ, Экология вазирлиги умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини ким назорат қилади, деган саволга шундай жавоб беради:

“Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази Анҳор канали соҳилидаги умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини назорат қилади”.

Қаттиқ маиший чиқиндилар умумий овқатланиш шохобчаларидан “Махсустранс” томонидан олиб чиқилиб, Анҳор канали йўналишида чиқиндиларни тўплаш учун махсус тўсиқлар ўрнатилиб, улар канал маъмурияти ходимлари томонидан доимий назоратда ва тозаланади, бироқ Анҳор каналидаги сув ҳолати охирги марта қачон текширилганлиги ҳақида сўралганда, на Экология вазирлиги, на Санитария-эпидемиология назорати маркази бу ҳақда жавоб беришни ўзларига эп кўришмаяпти.

Мила Аксёнова

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.