Шахмат: Ўзбекистон 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг чемпиони бўлди
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги 11-турида Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, олимпиада чемпиони бўлди.
Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси 19 очко жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон шахмат тарихида биринчиси ҳисобланади.
Ўзбекистон — Нидерландия 2,5 — 1,5
Қувонарлиси Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди. Барча юртдошларимизни тарихий ғалаба билан табриклаймиз!
Улашиш:
Шарҳлар