Шамол Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги ҳокимлик биносининг томини учириб кетди
Жиззах вилоятининг Фориш туманида 10 январь куни соат тахминан 10:20 ларда тезлиги 24 м/с га етган кучли шамол ҳокимлик биносининг том қопламасини учириб кетди, дея хабар беради туман ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Ҳокимлик автотураргоҳида турган олтита автомашина устига тунука ва тахталар қулаб тушиб, уларни қисман шикастланган. Жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда етган зарарни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар