Дамашққа уюштирилган ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

В результате атаки на Дамаск погибли 13 человек
Источник: BBC

Дамашқдаги Эрон элчисининг маълумотига кўра, ҳужум натижасида 13 киши ҳалок бўлган, уларнинг орасида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК)нинг етти аъзоси ва олти нафар суриялик бор, деб хабар беради BBC.

Ҳалок бўлганлар қаторида бригада генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ҳам бор эди. У ИИҚКнинг мамлакат ташқарисидаги амалиётларига масъул бўлган “Қудс” ҳарбий қисмининг асосий шахси ҳисобланган.

Дамашқдаги Эрон консуллигига қилинган ҳужум оқибатида эронлик генераллар ҳалок бўлганидан сўнг, Эрон ва Сурия Исроилни айблади Исроил эса бу ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермади.

“Бу ҳужум нафақат Эрон давлатига, балки ИИҚКнинг “Қудс” кучлари раҳбариятига қарши қилинди, бу “Қудс” учун жиддий йўқотиш ҳисобланади, чунки улар ҳақиқатан ҳам Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”га ва Сурияга қурол-яроғ ва технологиялар етказиб беришни мувофиқлаштириб олишга келишган”, – дейди Лондон иқтисодиёт мактабининг (LSE) халқаро муносабатлар профессори Фаваз Гергес.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.