Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн тўққизинчи йиғилиши ўтказилмоқда
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн тўққизинчи йиғилиши ўтказилмоқда.
Унда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон давлатлари Олий судлари делегациялари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов мазкур мамалакатлар делегациялари билан учрашувлар ўтказди.
«Жумладан, Ҳиндистон Республикаси Олий суди раиси Дхананджая Йешвант Чандрачуд билан учрашувда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди», – дейилади хабарда.
Тарафлар ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилиб, ШҲТ доирасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашди. Хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида тажриба ва маълумот алмашинуви, суд тизимида ахборот–коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Томонлар икки мамлакат Олий судлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш юзасидан келишиб олди.
Шарҳлар