Шарофиддин Болтабоев мезбон спортчини мусобақадан чиқариб юборди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев чорак финал йўлланмасига эга бўлди. Бу ҳақида OlympicUz хабар бермоқда.
Шарофиддин Болтабоев ҳозиргина якунига етган беллашувда франциялик Омар Жало устидан ғалаба қозонишга эришди. Унинг ярим финал йўлидаги рақиби жанубий кореялик Ли Жун Хван бўлади.
Бироз аввал, Шарофиддин Болтабоевнинг илк рақиби дисквалификация қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар