Ҳокимларда туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчилар ва ўринбосарлар пайдо бўлди

Ҳокимларда туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчилар ва ўринбосарлар пайдо бўлди

“Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Қарор билан Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси; Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ўрнига тегишлича туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари лавозимлари жорий этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.