Шавкат Мирзиёев Европага экспорт ҳажмини 700 млн долларга етказиш вазифасини қўйди

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Ўзбекистон президенти мутасаддиларга Европага келгуси йилда саноат экспортини 600 та маҳсулотга, экспорт ҳажмини 700 миллион долларга етказиш вазифасини қўйди.

Тўқимачиликда кейинги йилда ички бозорга қўшимча 5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 4,3 миллиард долларга етказиш топширилди. Бунинг учун:

– Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади;

– камида 50 хил турдаги янги текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури тасдиқланади;

– янги турдаги тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 100 миллион доллар, гиламчилик учун 50 миллион доллар йўналтирилади;

– тўқимачилик индустриал зоналари инфратузилмасига 200 миллиард сўм йўналтирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.