Шавкат Мирзиёев ишчи ташриф билан Қозоғистонга боради
17 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Астана шаҳрида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.
Маълумотларга кўра, саммитда минтақа мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар