Шавкат Мирзиёев: “Марказий Осиё – Германия” таҳлилий марказлари Форумини таъсис этишни таклиф қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Германия” иккинчи саммитидаги нутқида “Марказий Осиё – Германия” таҳлилий марказлари Форумини таъсис этиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди. Шунингдек, унинг биринчи йиғилишини келгуси йили минтақадаги қадимий шаҳарлардан бири, немис-меннонитларининг катта жамоаси яшаган Хивада ўтказишга тайёр эканлигини билдирди.
Қолаверса, Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Германиянинг етакчи компаниялари билан инвестицион ва технологик шериклик, илғор билим ва технологияларини жорий этиш асосида муҳим хом-ашё ресурслари соҳасидаги ҳамкорлик, “Яшил” энергетика, Иқлим ўзгариши, транспорт коммуникацияларининг, жумладан, ер усти ва ҳаво ташувларининг заиф ривожланганлиги шерикчиликни чуқурлаштиришда энг катта тўсиқ бўлаётганлиги ҳақида фикр билдирди.
Шарҳлар