Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг дренаж тизимидаги муаммолар ҳақида гапирди

Подтопление
Кадр из видео

Шавкат Мирзиёев 29 январь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида пойтахтдаги дренаж тизими ёғингарчилик даврида аҳоли эътирозига сабаб бўлаётганини таъкидлади. Шу муносабат шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ўтган йилда темир йўлда вагонлар паркини янгилаш ва юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича сезиларли натижага эришилмагани кўрсатиб ўтилди.

«Ўзбекистон темирйўллари»га вагон ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ажратилган маблағлардан унумли фойдаланиб, 1,5 мингта юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқариши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

«Қўқон», «Самарқанд», «Тошкент» вокзаллари, «Андижон» ва «Урганч» аэропортлари бошқарувини хусусий секторга бериш масаласини ўрганиш топширилди. Шаҳрисабз, Сариосиё ва Қўқон аэродромларида таъмирлаш ишларини якунлаб, маҳаллий авиаташувларни йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.