Шавкат Мирзиёев Россия Ҳукумати вакиллари билан учрашди
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари Виталий Савелев, Россия Президенти маслаҳатчиси Игор Левитин ва “Российские железные дороги” компанияси бошқаруви раиси Олег Белозёровдан иборат делегацияни қабул қилди.
26-28-май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Транспорт соҳасида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, автомобил, темир йўл ва авиация йўналишларида шерикликни янада кенгайтириш, юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.
Шарҳлар