Bo'limsiz

Йил якунигача Хоразм вилояти 100 та янги йўловчи автобусига эга бўлади

Фото: zhongtongbus

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Хитойнинг Zhongtong Bus Holding компанияси билан шаҳар йўналишлари учун 100 та автобус сотиб олиш бўйича шартнома имзолангани ҳақида хабар беради. Келишувга кўра, автобусларни 2023 йилгача етказиб бериш режалаштирилган. Шартнома қиймати ҳақида маълум қилинмаган.

Урганч шаҳри ва Хоразм туманларида жамоат транспортининг асосини бошқа кўплаб ҳудудларда бўлгани каби Damas микроавтобуслари ташкил этади. Isuzu автобуслари шаҳарда ва туманлар ўртасидаги алоқа учун ҳам фойдаланилади. Мамлакатдаги ягона троллейбус линияси Урганч ва Хива ўртасида ишлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев, тадбиркорлар билан биргаликда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди, – дея хабар беради Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.