Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислигининг устувор вазифалари ҳақида гапириб берди

Источник: пресс-секретарь президента Узбекистана

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021-2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг ШҲТдаги раислигидаги устувор вазифаларини баён қилди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот котиби.

Булар:

– ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;

– Ички минтақавий савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

– Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш;

– ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;

– ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

– камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш;

– ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;

– ШҲТнинг Эзгу ният элчиси институтини жорий қилиш;

– туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш;

– юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи “Йўл харитаси”ни қабул қилиш.

Ўзбекистон раислиги даврида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорларимиз билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.