Шавкат Мирзиёев «Ўзметкомбинат» қошида Металлургия илмий марказини ташкил этишни таклиф қилди
Ўзбекистон металлургия комбинатида 12 август куни ушбу соҳани ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат раҳбари соҳада таълим ва илм-фанни ривожлантириш учун “Ўзметкомбинат”да Металлургия илмий марказини ташкил этиш, Геология университетида қора металлар илмий лабораторияси, Навоий кончилик ҳамда Тошкент техника университетлари қошида технопарклар очиш таклифини билдирди.
Президент металл корхоналарининг импорт қилинадиган металл хомашёси ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналарни божхона божидан озод қилиш, хорижлик малакали мутахассисларнинг юртимизда ишлаши учун соддалашган виза бериш таклифларини кўриб чиқишга мутасаддиларга кўрсатма берди.
Шунингдек Шавкат Мирзиёев келгуси йилда 500 миллион долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш вазифасини қўйди. Мутасаддилар бу борада 204 та лойиҳа таклифи ишлаб чиқилганини маълум қилди. Бу йўналишни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллийлаштирилган янги маҳсулотлар давлат корхоналари томонидан кафолатли харид қилиниши белгиланди.
Шарҳлар