Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлган сафари юкунланди
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Москванинг Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтган. Уни Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало, Лаос Президенти Тхонглун Сисулит ва Куба Президенти Мигель Диас-Канель ҳам кузатган.
«Тадбирдан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйган», – дейилалди хабарда.
Тадбирда президентлар бир дақиқалик сукут билан аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирганлар ва маросим якунида фахрий қоровул ва оркестр тантанали равишда саф тортиб ўтган.
Шу билан Россияга амалий ташриф якунланди. Аэропортда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Шарҳлар