Шавката Умурзоқов Ўзбекистон Шахмат федерациясининг Тошкент шаҳар бўлимига раис этиб тайинланди

Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлимининг раиси этиб тайинланди, дея хабар беради пойтахт спорт бошқармаси.

2 октябрь куни спорт бошқармасининг масъул ходимлари, пойтахтдаги спорт мактаблари раҳбарлари ҳамда шахмат бўйича мутахассис мураббийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда шаҳарда шахмат мактабларини ташкил этиш ва ривожлантириш, ёшлар ўртасида шахматга қизиқишни ошириш масалалари муҳокама қилинди. У ерда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон Шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлимининг раиси этиб тасдиқланди.

Шунингдек, унинг ўринбосарлари, ижрочи директори ва Шахмат федерацияси бўлимининг котиби сайланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.