Йўловчилардан бири Шереметьевода самолёт бортида бомба борлиги ҳақида хабар берди
Москванинг Шереметьево аэропортида йўловчилардан бири рюкзагида бомба борлигини айтган. Самолёт Ереванга учаётган бўлган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Воқеа ҳақидаги маълумот хавфсизлик кучларига яқин телеграм каналлари орқали тарқатилган ва кейинроқ РИА Новости аэропорт матбуот хизмати баёнотига таянган ҳолда тасдиқлаган.
ОАВ маълумотларига кўра, гап 14:30 да парвоз қилиши керак бўлган рейс ҳақида кетмоқда. Полиция самолётга етиб келган.
“Йўловчилар, қўл юклари ва юклари синчиклаб кўздан кечирилгани натижасида тақиқланган моддалар топилмади. СУ1862 рейсини амалга оширувчи самолёт Москва вақти билан соат 16:12 да ўз манзилига парвоз қилди» – дейилади аэропорт матбуот хизмати хабарида.
Хабарда, шунингдек, йўловчининг хатти-ҳаракатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ишига путур етказиши ва миллий мотам кунида бундай ҳаракатга йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланган.
Шарҳлар