Шилқимликка қўпол жавоб қайтарган қизнинг ўзи айбланувчига айланди ва жаримага тортилди
Иш материалларидан маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 июнь куни 19 ёшли қиз дугонаси билан йўлни кесиб ўтаётганида уларнинг йўлини 40 ёшли Қўшмурод Бобомуродов давлатга қарашли давлат рақами 01 W 392 JC бўлган Матиз автомашинасида тўсган, сўнгра у қизларга машинасига ўтиришни айта бошлади. Қизлар унга кетишини, унинг машинасига ўтирмасликларини бир неча марта такрорлашган, лекин эркак тийилмасдан, тез машинага ўтиришларини айтган. Шундан сўнг, қизлардан бири чидай олмай, эркакка ўрта бармоғини кўрсатган.
Жабрланган қизларнинг сўзларига кўра, Қўшмурод Бобомуродов уларга нисбатан ўта қўполлик қилган, у қизларнинг бир неча бор “бизни тинч қўйинг” дейишларига қарамай, уларнинг ортидан қолмаган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди 2024 йил 10 июль куни фуқаро 1984 йилда туғилган Бобомуродов Қўшмуродни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддасида (жинсий зўравонлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди ва уни 3 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш жазосини тайинлади. Шунингдек ҳуқуқбузарга ўрта бармоғини кўрсатган қиз ҳам айбдор деб топилди. У Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 БҲМ (1 020 000 сўм) миқдорида жаримага тортилди.
Шарҳлар